00:21 / 19.02.2016
6217

Путин маъмурияти биноси портлаш хавфи сабабли текширилмоқда

Россия президенти маъмурияти биноси портлаш хавфи ҳақида хабар олингандан кейин текширилмоқда, деб хабар бермоқда ҳуқуқ-тартибот муассасаларидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда "Интерфакс" ахборот агентлиги.

Манбанинг айтишича, 18 февралда Путин маъмуриятининг Старая плошадь, 4-уйдаги биносида портлаш хавфи борлиги ҳақида маълумотолинган.

Манбанинг таъкидлашича, айни вақтда воқеа жойида шаҳар хизматлари ва Федерал қўриқлаш хизмати ходимлари иш олиб бормоқда.

Айни вақтда текширишлар ҳақидаги маълумот расман тасдиқланмаган.

Top