00:14 / 20.02.2016
4547

Актёр Шайа ЛаБаф бир кунини лифтда ўтказишга қарор қилди

Актёр Шайа ЛаБаф ўз ҳамкасблари бўлмиш рассомлар Настья Сяде Рёнккё ва Люком Тернерлар билан 24 соат лифтда янги саҳна намойишини ўйлаб топди. Мазкур перформанс бошланганида, лифтда ҳеч қандай йўловчи бўлмаган пайт, рассомлар ўзаро суҳбат қуришади. Кимдир лифтга кирганда улар билан ҳам сухбатлашади.

Буларнинг барчаси Оксфорддаги Oxford Union дебатлар клубида бўлиб ўтади. Перформанс орқали (Лифтнинг юқори қисмига махсус камера ўрнатилган бўлиб, сиз ёпиқ эшикларни кўриб, сўзлашувларни эшитишингиз мумкин) бевосита узатилиб борилади. Акция 20 февраль куни маҳаллий вақт билан тонгги соат 9 да якунланади.

2015 йилнинг декабрида ЛаБаф-Рёнккё-Тернер учлиги бошқача намойиш ўтказишган эди. Ливерпулдаги галереяларнинг бирида телефон рақамини ёзиб қолдириб, қўнғироқ қилганларга учовлон уч кун давомида жавоб бериб боришган. Мингдан ортиқ қўнғироқ қилган инсонларга “Сиз менинг юрагимни забт эта оласизми?”, дея савол беришган.

Top