15:55 / 20.02.2016
4969

Бир смартфон қувватини бошқасига ўтказиш имкони яратилди

Kickstarter сайтида PWR Mate номли брелок учун маблағ йиғиш бошланди. Янги гаджет бир смартфон қувватини бошқасига ўтказиш имконини беради.

Қурилма икки Micro-B USB портига эга бўлиб, улар ёрдамида икки OTG (On-The-Go) функциясига эга Android-смартфон қувват алмаша олади.

Ихтирочилар PWR Mate’нинг портатив аккумуляторлардан фарқи – уни қувватлаб юриш шарт эмас ва у доимо ёнингизда бўлади.

Тахминларга кўра, янги қурилма 10 доллар нархда сотувга чиқади. 

Top