08:20 / 20.02.2016
2505

Италиялик ёзувчи Умберто Эко вафот этди

Италиялик машҳур ёзувчи Умберто Эко 84 ёшида оламдан кўз юмди. Бу ҳақда Corriere della Sera нашри хабар берган.

"Умберто Эко вафот этди. У дунёдаги италиялик энг таниқли зиёли кишилардан бири эди", дейилади нашр хабарида ва унинг ёзувчи, файласуф ва семиотика (касаллик аломатлари ҳақидаги фан) бўйича мутахассис бўлгани қайд этиб ўтилади.

Умберто Эко Пьемонт вилояти, Алессандрия шаҳарчасида туғилганди. У 1954 йилда Турин университетини фалсафа ва адабиёт йўналиши бўйича тамомлаган. Ёзувчи Болонья университети профессори ҳисобланарди. Бундан ташқари у дунёдаги кўплаб академияларнинг фахрий доктори ҳисобланган.

Унинг "Атиргул исми" (1980), "Фуко маёғи" (1988), "Арафа ороли" (1994) асарлари машҳур бўлган ва бу асарлар асосида фильмлар ишланган.

2015 йилнинг январида ёзувчининг сўнгги асари "Нолинчи номер" нашр қилинганди.

Top