Европа Иттифоқи ва Буюк Британия етакчилари келишувга эришдилар, деб айтди ўзининг твиттерида Литва президенти Даля Грибаускайте.
"Европа Иттифоқида Буюк Британия бўйича келишувга эришилди, мушкуллик якунланди", деб маълум қилди Грибаускайте.
Грибаускайте бу ҳақда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар келишувнинг якуний вариантини муҳокама қилган кечки овқатдан кейин ярим соат ўтиб маълум қилди.
Аввалроқ Германия канцлери Ангела Меркель Европа Иттифоқи етакчиларининг Буюк Британияни иттифоқда сақлаб қолиш истагида эканликларини маълум қилганди.