18:41 / 20.02.2016
4698

"Локомотив"нинг "Фенербаҳче"га қарши ўйинида ишлаш учун Москвага туркиялик полициячилар келишади

Россияга Туркияда Европа Лигаси 1/16 финалидаги Москванинг "Локомотив" ва Истанбулнинг "Фенербаҳче" жамоалари ўртасидаги жавоб учрашувида тартибни сақлаш ишлари билан шуғулланиши кўзда тутилган полициячилар гуруҳи учади. Туркияликлар делегацияси таркибида футбол ўйинлари вақтида тартибни сақлаш ишларида катта тажриба орттирган 4 нафар зобит ҳам бўлади.

"Истанбулдаги биринчи ўйинда россиялик полициячилар стадион ҳудудида тартибни сақлаш ишларида иштирок этганди. Биз ҳам Москвага туркиялик ҳамкасбларимизни шу мақсадда таклиф қилдик", дейди Россия ИИВ матбуот хизмати вакили.

Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 25 февраль куни ўтказилади.

Top