08:53 / 20.02.2016
5491

Меркель фастфудда тановул қилаётганда пайқалди

Германия канцлери Ангела Меркель Брюсселда 19 февралда Европа Иттифоқи ва Буюк Британия ўртасида бўлиб ўтган музокаралар ўртасидаги танаффусда тановул қилиб олишга қарор қилди. Меркель маҳаллий вақт билан соат 20:00га белгиланган тушлигини кутиб ўтирмай, маҳаллий тамаддихоналардан бирига овқатлангани борди.

Германия канцлери шу мақсадда ўз ёрдамичилари билан Maison Antoine деб номланган кафега борди. Воқеа гувоҳлари Ангела Меркелни кафе олдида тасвирга олишга муваффақ бўлдилар. Лавҳаларда Меркель бир қўлида егулик солинган пакетни ушлаб турганини кўриш мумкин.

Меркель бу ерда ўзига картошка-фри ҳамда гармдори ва помидорлар қўшилган майонез – андалузия соуси буюртма қилди.

Top