10:47 / 20.02.2016
2982

Туркиянинг БМТдаги вакили: Биз алоҳида ҳолда Сурияга қўшин киритмоқчи эмасмиз

Туркиянинг БМТдаги махсус вакили Ҳодит Чевикнинг маълум қилишича, турклар Сурияга алоҳида ҳолатда қуруқликдаги қўшинларини киритишни режалаштирган эмас. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Унинг қайд этишича, Анқара фақатгина халқаро коалиция таркибида Сурияда қуруқликдаги ҳарбий амалиётларга киришиши мумкин.

Унинг айтишича, Туркия томони Суриянинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳурмат қилади, лекин ўзига таҳдид солаётган Суриядаги курд жангариларига жавоб зарбалари беришга ҳақли ҳисобланади.

Бундан олдинроқ, РФ Ташқи Ишлар Вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Россия делегацияси БМТ Хавфсизлик Кенгашига "Суриянинг суверинитети ва ҳудудий дахлсизлигига хавф солувчи ҳамда БМТ ҲК 2255 резолюциясини бузувчи ҳар қандай ҳаракатларни тўхтатиш"ни талаб қилувчи резолюция лойиҳаси билан чиқиши ҳақида айтганди.

Top