15:15 / 21.02.2016
3508

Ҳомсдаги теракт қурбонлари сони 46 нафарга етди

Суриянинг Ҳомс шаҳрида содир этилган навбатдаги терактлар қурбонлари сони камида 46 нафар. Марказий шифохонага яна 20 жасад олиб келинган. Шунингдек, шаҳардаги шифохоналар бўйлаб турли даражада жароҳатланган жами 115 киши жойлаштирилган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги Суриядаги Инсон ҳуқуқларига риоя этилиши бўйича кузатувчи ташкилот маълумотига асосланиб, хабар тарқатган.

Бундан олдинги хабарларда шаҳарнинг Аз-Заҳро маҳалласида 2 террорчи ҳудкуш томонидан содир этилган теракт натижасида 26 кишининг ҳалок бўлгани ва 100дан ортиқ кишининг жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди.

Полиция маълумотига кўра, жангарилар шаҳарнинг икки жойида теракт амалга оширишни режалаштирган. Биринчи портлашдан кейин воқеа жойига одамлар тўплангач, иккинчи бомба ҳам портлатилган.

Top