11:19 / 21.02.2016
2616

Россиялик боксчи Чудинов Штурмга қарши ютқазилган жанг натижаси бўйича судлашмоқчи

20 февралда Германиянинг Оберхаузен шаҳрида россиялик боксчи, WBA талқини бўйича 76,2 кг гача вазн тоифасида жаҳон чемпиони Фёдор Чудинов немис боксчиси Феликс Штурмга 12 раунд давом этган жангни очколар бўйича бой берди.

Жанг ҳакамлар қарори билан, 115:113, 115:113, 114:114 ҳисоби билан немис спортчисининг фойдасига ҳал қилинди.

Чудиновнинг менежери Умар Кремлев ҳакамлар қарори адолатсиз бўлганини ва шу сабабли бу қарор юзасидан WBA билан судлашмоқчи эканлигини айтди.

"Биз WBA устидан судга даъво аризаси берамиз. Улар фирибгарлар. Бу фирибгарлик ҳаракатларидир, жангни пулга сотиб юборишган... Бу энди спорт эмас, WBA сотиб олинган", деб аччиқланиб гапирди Кремлев.

Кремлевнинг таъкидлашича, бокс уюшмасининг бундай ҳаракатларига йўл қўйиб бўлмайди. Унинг айтишича, Чудинов учрашувнинг ҳақиқий ғолиби ҳисобланади, Штурм эса базўр оёғида турган.

Top