07:38 / 21.02.2016
2585

Россиялик боксчи Чудинов WBA чемпионлик камари учун Штурмга ютқазиб қўйди

Россиялик боксчи Фёдор Чудинов ҳакамлар қарори билан германиялик Феликс Штурмга WBA версияси бўйича чемпионлик унвонини ютқазиб қўйди. Боксчи 76,2 кг гача вазн тоифасида "суперчемпион" унвонини ҳимоя қила олмади. Чудинов бу унвонни айнан Штурмдан тортиб олганди.

Жанг Германиянинг Оберхаузен шаҳрида бўлиб ўтди. 12 раунд давом этган жанг 114-114, 115-113, 115-113 очколар ҳисоби билан Штурм фойдасига ҳал бўлди.

Бу ғалаба Штурмнинг 40-ғалабаси бўлди. Бунгача 14 бор ғалаба қозониб, бирор марта ютқазмаган Чудинов ҳисобига битта мағлубият ёзилди.

Боксчилар ўртасидаги биринчи жанг 2015 йил 9 майда Франкфуртда бўлиб ўтганди. Ўшанда 28 ёшли россияликнинг қўли баланд келганди.

Top