20:40 / 21.02.2016
3938

Сурия ташқи ишлар вазирлиги БМТни Хомсдаги терактга кескин жавоб беришга чақирди

Сурия ташқи ишлар вазирлиги БМТ Хавфсизлик кенгаши ва бош котиб Пан Ги Мунни Хомсдаги терактларга кескин жавоб беришга чақирди. Сурия ҳукуматининг фикрича, бу терактлар Суриядаги ихтилофни ҳал қилиш бўйича сайъ-ҳаракатларга қарши қаратилган. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.

"Сурия ҳукумати БМТ Хавфсизлик кенгаши ва бош котибдан бу террорчилик жиноятларини кескин ва зудлик билан қоралашини сўрамоқда ҳамда Хавфсизлик кенгашидан тинчликни ва халқаро хавфсизликни ҳимоя қилиш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришини, террорчилик ҳомийларига, хусусан Саудия Арабистони ва Қатарга қарши тўхтатувчи чораларни қабул қилишини талаб қилади", дейилмоқда баёнотда.

Сурия ташқи ишлар вазирлиги портлашларни Саудия Арабистони ва Туркиянинг Сурия ихтилофини авж олдиришдаги ролларининг ошкор қилингани учун "турк-саудия ўчи" деб аталди.

21 февралда Суриянинг Хомс шаҳри марказида, Аз-Заҳро даҳасидаги Ситтин кўчасида иккита портлаш содир этилди. Охирги маълумотларга кўра, ушбу терактлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 46 нафарга етди.

Top