09:37 / 22.02.2016
2496

Боливия фуқаролари президент Моралеснинг 4-муддатга қолишига қарши чиқишди

Боливия фуқаролари референдумда Конституцияга мамлакатнинг амалдаги президенти Эво Моралесга 2019 йилда 4-муддатга қайта сайланишига рухсат берувчи ўзгартиришлар киритилишига қарши чиқдилар. Бундан Боливия Марказий сайлов комиссияси томонидан 220 мингта бюллетень ҳисоб-китоб қилингандан кейин олинган дастлабки маълумотлар дарак бермоқда.

Конституцияга ўзгартиришлар киритишга 63 фоиз овоз берувчилар қарши чиқди, 36,8 фоиз овоз берувчилар уни қўллаб-қувватлади.

2013 йилда Боливии Конституцион суди Моралесга кетма-кет 3-марта президентлик сайловларида иштирок этишга рухсат берганди, бу эса Конституция бўйича тақиқланган. Бундай қарор Моралесга 2014 йил кузида сайловларда ғалаба қозонишга имкон берган.

Худди шундай йўл билан Моралес Конституцияга кетма-кет 2-марта президентлик сайловларида иштирок этишга рухсат берувчи ўзгартиришларни киритиб, 2009 йилда 2-муддатга қайта сайланганди. Ўшанда бу ўзгартиришлар Конгресс ва президент ўртасида ихтилофнинг келиб чиқишига сабаб бўлганди.

Эво Моралес Боливия президенти лавозимини 2006 йил январидан бери эгаллаб келади. Унинг президентлиги давомида бир қатор саноат тармоқлари миллийлаштирилган. Моралеснинг айтишича, миллий стратегик аҳамиятдаги саноат тармоқларининг миллийлаштирилиши табиий ресурслар сотилишидан олинадиган даромадларнинг мамлакатнинг барча фуқаролари орасида тенг тақсимланиши учун зарурдир.

Top