23:13 / 22.02.2016
2880

British Petroleum 2016 йилда инвестицияларга 17 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда

Британиянинг British Petroleum нефть компанияси йиллик инвестициялар ҳажмини сезиларли камайтирмайди, деб айтди компаниянинг бош иқтисодчиси Спенсер Дейл. Бу ҳақда RNS нашри хабар берди.

Дейлнинг айтишича, нефть-газ компаниялари инвестицияларини қисқартиришга мажбур бўлаётганига қарамасдан, BP 2016 йилда инвестицияларга 17 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда.

Дейлнинг таъкидлашича, бундай инвестициялар ҳажми узоқ муддатли энергетик етказмаларни кафолатлаш учун амалга оширилади.

Top