14:46 / 22.02.2016
4438

Дмитрий Шокин Рио-де-Жанейрода олтин медални қўлга киритди

Таэквондо бўйича энг оғир вазндаги спортчилар ўртасида амалдаги жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган тест турнирида иштирок этди ва ғолиб чиқди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси ахборот хизмати хабар қилган.

"Дмитрий Шокин Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган тест турнирида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, яна бир бор шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди", дейилади хабарда.

Олимпиадага йўлланма олган таэквондочилар ўртасида ташкил этилган ушбу мусобақада Дмитрий Шокин олимпиада йўлланмасини қўлга киритган барча рақибларини мағлубиятга учратган.

Top