06:54 / 22.02.2016
3070

Германия ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқининг Туркия билан ташқи чегараларини ҳимоя қилиш муҳимлигини айтди

Германия ташқи ишлар вазири Томас де Мезьер ARD телеканалига берган интервьюсида Европа Иттифоқи учун миграция инқирозини ҳал қилиш масаласида устувор вазифа иттифоқнинг Туркия билан ташқи чегараларини ҳимоя қилиш ҳисобланади, деб айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

"Барча давлатлар Туркия билан ташқи чегараларни ҳимоя қилиш кераклигини маъқулламоқдалар. Бу Frontex’нинг (Европа Иттифоқининг ташқи чегалар бўйича агентлиги) иштирокини ҳам, НАТОнинг ҳиссасини ҳам ўз ичига олади, бу қочқинларни орқага – Туркияга юборишни англатади", деб айтди де Мезьер.  

Де Мезьер яқин икки ҳафта бу чоралар қанчалик самарали эканлигини кўрсатишини қўшимча қилди. Унинг айтишича, маълум вазиятлар мавжуд бўлганда, "шенген ҳудудининг бошқа чегараларида" ҳам ҳимоя зарур бўлиши мумкин.

У, шунингдек, Германия узоқ муддатли истиқболда бошқа давлатларнинг Германия зиммасига юкни ташлаб, ўз муаммоларини ҳал қилишга уринишларига чидаб турмаслигини таъкидлаб ўтди.   

Top