14:57 / 22.02.2016
2451

Тожикистонда 4 нафар оғуфуруш судланди

Тожикистонда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган, жинойи гуруҳга бирлашиб, Россия ва Қирғизистон ҳудудида оғуфурушлик қилган 4 нафар жиноятчи суд қилинди. Бу ҳақида мамлакатнинг жамоатчилик алоқалари маркази маълум қилди.

"Душанбек суди қарорига кўра, айбланувчилар 14 йилдан 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди", - деб изоҳ берди Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси.

Махсус хизматнинг хабар беришича, тожикистонлик 4 нафар жиноятчи ўтган йилнинг ноябрь ойида 140 кг героин, 50 кг опий ва ката миқдордаги экстези таблекткалари билан қўлга олинган. Бу маҳсулотлар Афғонистонда етиштирилгани, Россия ва Қирғистонга ўтказиб сотиш учун тайёрлаб қўйилгани маълум бўлди.

Top