10:58 / 23.02.2016
2100

АҚШлик ҳайдовчилар бир йил ичида 5 трлн километр йўл босиб ўтишди

АҚШлик ҳайдовчилар босиб ўтилган йўл бўйича рекорд ўрнатдилар, деб ёзмоқда расмий маълумотларга иқтибос келтирган ҳолда Los Angeles Times нашри.

Улар 2015 йил давомида 3,1 трлн миль, яъни 5 трлн км дан сал камроқ йўл босиб ўтишди. Бу масофа Плутонга 337 марта бориб-келишга кетган йўлга баробар.

Аввалги рекород 2007 йилда ўрнатилганди, ўшанда 3 трлн миль йўл босиб ўтилган, шундан кейин кўрсаткичлар жаҳон иқтисодиётидаги пасайиш сабабли тушиб кетган.

Top