09:01 / 23.02.2016
2242

Фижида довул оқибатида қурбон бўлганлар сони 29 нафарни ташкил қилмоқда

Фижи архипелагидаги оролларга 20-21 февраль куни ёпирилган кучли "Уинстон" довули оқибатида ҳалок бўлганлар сони ўсмоқда ва айни вақтга келиб қурбонлар сони 29 нафар бўлгани қайд қилинган. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Вореке Баинимарамага асосланиб, Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

У бўрон инфратузилмани тўлиқ вайрон қилгани ва турар-жой биноларига жиддий зарар етказгани, шунингдек қишлоқ хўжалиги соҳаси жиддий талофат кўрганини маълум қилган.

Бош вазир, шунингдек, ҳозирча етказилган зарарга аниқ баҳо бериб бўлмаслиги, чунки узоқда жойлашган ороллардаги вазият ҳақида ҳукумат маълумотга эга эмаслигини таъкидлаб ўтган.

Метеорологларнинг маълум қилишича, довул вақтида унинг эпимаркази яқинида шамолнинг тезлиги соатига 230 километрга етган.

Архипелагда жами 900 минг нафарга яқин киши истиқомат қилади. Уларнинг аксари ёғоч уйларда ёки металлдан қурилган бошпаналарда яшаб келишган.

Мамлакат пойтахти Сува шаҳри маъмурлари маълумотига кўра, довул шаҳардаги 140дан ортиқ уйни тўлиқ вайрон қилган. Бошпанадан айрилган 8 мингга яқин киши эвакуация марказларида яшамоқда.

Top