20:32 / 23.02.2016
6089

Германия Mars ва Snickers’ни пластик топилганлиги туфайли ортга қайтармоқда

Mars шоколади ишлаб чиқарувчиси Германиядаги маҳсулотларини ортга қайтармоқда.

Mars ва Snickers шоколад батончикларининг қайтарилиши сабаби улардан топилган пластик бўлаклари, деб таъкидланмоқда.

Маълум бўлишича, қайтарилган маҳсулотлар орасида Milky Way шоколади ҳам бор.

«Mars компанияси ихтиёрий равишда ўзининг Mars, Snickers, Milky Way шоколад маҳсулотларини пластик бўлаклари топилганлиги сабабли олиб кетмоқда», — дейилади компания эълонида.

Бундан ташқари, маҳсулотнинг яроқлик муддати — 2016 йилнинг 19 июнидан 2017 йилнинг 8 январигача деб кўрсатилган.

Top