13:43 / 23.02.2016
3959

ОПЕК бош котиби: нефть нархи АҚШда сланец нефти олиниши туфайли 60 доллардан ошиши қийин бўлади

АҚШда фрекинг (қатламни гидравлик ёриш) усули билан энергия захираларининг фаол қазиб олиниши нефть нархининг 60 доллардан ошишига халақит беради. Бундай фикрни 22 февралда ОПЕК бош котиби Абдуллоҳ ал-Бадрий АҚШнинг Хьюстон шаҳрида бўлиб ўтган ҳар йилги анъанавий халқаро нефть-газ анжумани IHS CERAWeek’да айтиб ўтди.

"Билмадим, биз бу билан қандай бирга мавжуд бўла оламиз", деб ал-Бадрий АҚШ сланец нефти қазиб олиниши борасида айтган сўзларни Bloomberg ахборот агентлиги келтириб ўтди. ОПЕК бош котиби агар нефть нархи 60 доллардан ошса, унда фрекинг усулини қўлловчи АҚШ компаниялари дарҳол нефть қазиб олиш ҳажмини оширади.

"Нефть нархининг исталган кўтарилишида сланец тармоғи жавоб беради ва барча нефть ҳажмини қисқартиришларни йўққа чиқаради", деб қўшимча қилди ал-Бадрий. Унинг айтишича, ҳозирда нефть бозорларидаги мураккаб вазият аввал кузатилганларидан мураккаброқ. "Агар 2017 ёки 2018 йилда нархлар кўтарилса, унда ошиш АҚШнинг сланец нефти билан чекланади. Мана бу гал вазият нимаси билан фарқ қилади", деб қўшимча қилди ал-Бадрий.

Top