18:13 / 23.02.2016
2229

Озарбайжон президенти Теҳронда ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида 10 дан ортиқ ҳужжатни имзолайди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 23 февраль куни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан икки томонлама муносабатлар тўғрисида суҳбатлашиш учун Теҳронга келди.

Турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 10 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Ҳозир Эрон ва Озарбайжон энергетика, савдо ва транспорт соҳаларида ҳамкорлик қилишади. Учрашув давомида икки томонлама сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий муносабатлар бўйича қатор келишувларга келинади.

Озарбайжон Давлат статистика комитетининг маълумотларига кўра, 2015 йилнинг биринчи тўққиз ойи давомида давлатлар аро савдо алмашинуви 99 миллион долларни ташкил этган.

Виза режимини енгиллаштириш, Астара чегара шаҳридаги темир йўл кўприги қурилиши, миллий электр тармоқлари ҳамкорлик ишлари, транспорт ривожи, банк хизматлари, божхона, автомобил тармоғи соҳасидаги ҳамкорлик, нефть, газ ва нефть-кимё саноати, қишлоқ хўжалиги соҳаларига тааллуқли ҳужжатлар имзоланишга тайёрлаб қўйилган.

Top