14:58 / 24.02.2016
4198

Женнифер Лоуренс 2016 йилги "Оскар" мукофотига номзодлар орасидаги энг кўп гонорар тўланувчи актриса экани тан олинди

Женнифер Лоуренс 2016 йилги "Оскар" мукофотига номзодлар ичида энг кўп гонорар тўланувчи актриса деб топилди. Бу ҳақда Forbes журналида хабар берилди.

Актриса "Жой" фильмидаги роли учун мукофотга талабгор бўлиб турибди.

Журнал ҳисоб-китобларига кўра Лоуренс 2014 йил июнидан, 2015 йил июнигача 52 млн доллар ишлаб топган. Бу натижа унга Forbes журнали версияси бўйича, энг кўп маош тўланувчи актрисалар рўйхатида етакчи бўлиш имконини берди.

"Оскар"га энг яхши бош рол ёки иккинчи план роли учун номзод бўлган ҳеч қайси актриса 6 млн доллардан кўп гонорар олмаган.

2014 йилда "Оскар"га номзод бўлди ва 51 млн долларлик гонорар билан Forbes версиясига кўра энг кўп иш ҳақи тўланувчи актриса деб топилганди.

"Оскар" мукофотини топшириш маросими 28 февралда бўлиб ўтади.

Олдин берилган хабарга кўра "Первый" канал ёзиб олинган тақдимот маросимини намойиш қилиниши айтилганди. Томошабинлар тақдимотнинг 90 минутлик версиясини шу каналдан 29 февраль куни кузатиб боришлари мумкин.

Женнифер Лоуренс энг яхши актриса сифатида «Олтин глобус» мукофотига эга чиқди

«Энг яхши актриса» номинацияси бўйича «Оскар»га номзодлар номи эълон қилинди

Top