21:01 / 24.02.2016
2148

ТИВда Кувайт элчиси билан ўзаро муносабатлар ҳолати кўриб чиқилди

2016 йилнинг 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Кувайт давлати фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Холид Абдулла Ал-Жийрон билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар тарқатган.

Учрашувда томонлар турли соҳалардаги Ўзбекистон-Кувайт муносабатларининг ҳолатини кўриб чиқишди ҳамда 2016 йилда муносабатларни янада ривожлантириш, шунингдек БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг амалий масалалари юзасидан фикр алмашишди.

Top