11:39 / 24.02.2016
9741

Хитойлик йигит 216 та қўйни бир пайтда қовуриб жаҳон рекордини ўрнатди

Наньнинлик ошпаз Абин шаҳар кўчаларида ўзига хос гўшт байрамини ўтказди. 20 метр узунликдаги 216 та қўй танасини бир ўзи оловда пиширди. Бир хил пишиши учун у гўштларни айлантириб турди, бунинг учун унга 2 соат вақт керак бўлди.

Гиннес рекордлари Китобининг Буюк Британиялик расмий вакили энг кўп сонли қўйларни бир пайтда пишириш бўйича рекорд ўрнатилганига гувоҳлик берди. Абиннинг сўзларига кўра, у Гиннес рекордлари Китобига кириб, ўз орзусига етган. У Наньнин шаҳрига 1997 йили келиб, қачондир дунё даражасидаги барбекю устаси бўлиш орзусида ўзининг илк ишини очган.

Абиннинг ҳақиқий исми - Цзян Линьшэн. У Гиннес рекордлар Китобига 2007 йилнинг октябрида ҳам ариза берган, ўшанда у 100 дақиқада 2008 та товуқ қовурган.

Top