13:54 / 25.02.2016
2850

ОАВ: Apple ўз смартфонлари учун АҚШ махсус хизматлари оча олмайдиган ҳимоя яратмоқда

Apple компанияси мутахассислари iPhone смартфонлари учун АҚШ махсус хизматлари мавжуд усуллар билан оча олмайдиган ҳимоя тизимини яратмоқдалар. Бу ҳақда New York Times газетасининг электрон версиясида маълум қилинди.

Нашр манбаларининг маълумотларига кўра, "Applе муҳандислари блокланган қурилмаларни махсус хизматлар Калифорниядаги суд тафтишида гапирилган усуллар билан оча олмайдиган янги ҳимоя воситалари яратиш устида иш бошлашди". Нашрнинг таъкидлашича, бу йўналишдаги иш компания учун муваффақиятли тугаши мумкин.

Ўтган ҳафтада Калифорния суди Apple’дан Федерал қидирувлар бюроси ходимларига iPhone’да сақланаётган маълумотни олишга имкон берувчи махсус дастурни беришни талаб қилди. Бу қурилма Сан-Бернардинода теракт уюштирган ва бартараф этилган террорчи Саид Фаррукга тегишли бўлган.

Apple бошлиғи Тим Кук ФҚБнинг бу талаби бўйича баҳслашишини айтган. У Apple ходимлари давлат муассасаларига терактни тергов қилиш нуқтаи назаридан муҳим бўлган барча маълумотларни шундоқ ҳам етарлича миқдорда тақдим қилган, деб ҳисобламоқда. Кук корпорация махсус хизматларга iPhone’ни очишга имкон берувчи дастурий таъминотни бериш истагида эмаслигини қўшимча қилди.

Top