13:39 / 25.02.2016
18836

Ёш болани автоҳалокатдан асраб қолган қаҳрамон (видео)

Ижтимоий тармоқларда 19 февраль куни Тячевщине (Украина) нинг "Мукачево-Рогатин" автотрассасида содир бўлган кузатув камераларидан олинган йўл транспорт ҳодисаси видео пайдо бўлди.

Видеога кўра, кичкина бола трассани кесиб ўтаётганда бир йигит орқадан югуриб келиб, болани ушлаб олади, лекин автомобиль уларнинг икковини ҳам уриб юборади, деб хабар беради tsn.ua.

Ҳодиса натижасида жабрланганлар жиддий жароҳат олмаганлар. Қаҳрамон йигит Грушово қишлоғилик 30 ёшли Иван Питух, воқеа ҳам унинг дўкони олдида содир бўлган.

“Мен бу оилани танийман. Улар менинг дўконимдан омухта ем олгани келишганди. Бирдан болакай ўзидан ўзи йўлга югуриб кетди. Мен унинг орқасидан югуриб олиб ўтиб кетмоқчи эдим. Чунки 4 ёшли болани машина уриб юборишидан қўрқиб кетдим. Бу ҳолатда ҳайдовчи айбдор эмас, деб ҳисоблайман. Чунки боланинг ўзи кутилмаганда югуриб йўлга чиқиб кетди”.

Top