13:44 / 26.02.2016
4264

“Умра-2016”: баҳор мавсумининг илк зиёратчилари Ўзбекистонга қайтди

2016 йил 25 февраль куни “Умра-2016” баҳор мавсумининг дастлабки зиёратчилари ватанимизга қайтиб келишди, деб хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий сайти.

Уларни Тошкент халқаро аэропортида Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъуллари кутиб олишди.

Зиёратчиларимиз ўн кун давомида Мадина ва Макка шаҳарларида бўлиб, табаррук қадамжоларни зиёрат қилдилар ва умра ибодатини адо этдилар.

Top