11:29 / 26.02.2016
1856

Эронда парламент ва экспертлар кенгашига сайловлар бошланди

Эронда 26 февралда маҳаллий вақт билан соат 08:00 да парламент (мажлис) ва экспертлар кенгашига овоз бериш сайлов участкалари очилди. Умумий ҳисобда бутун мамлакат бўйлаб 53 мингга яқин сайлов участкалари фаолият кўрсатади.

Эрон фуқаролари парламентга 290 нафар депутат ва раҳбарлик идораларидан бири – экспертлар кенгашига 88 нафар шиа руҳонийси ва шариат билимдонларини сайлашлари керак бўлади. Эрон маданият ва исломий йўналиш вазирлиги маълумотларига кўра, сайлов жараёнини 500 га яқин журналист, жумладан Эронда доимий аккредитациядан ўтган хорижий ОАВнинг 150 га яқин ходими ёритади.

Сайлов жараёни хавфсизлигини 250 минг полициячи таъминлайди. Бундан ташқари, Эрон хавфсизлик кучларининг вертолёт бўлинмалари жалб қилинади.

Top