20:13 / 26.02.2016
2291

Пекинда 2017-2022 йиллар учун Аксил-наркотик стратегиясини бажариш бўйича Ҳаракат дастури лойиҳалари кўриб чиқилди

25-26 февраль кунлари Пекин шаҳрида ШҲТга аъзо давлатларнинг наркотик моддаларга қарши курашиш ваколатли берилган органлари Кенгаши ҳузуридаги прекурсорларни назорат қилиш ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

"Мазкур йиғилиш Ўзбекистон томони раислигида ўтказилди", деб хабар қилади Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот хизмати.

Учрашувда ШҲТга аъзо давлатларнинг 2017-2022 йиллар учун Аксил-наркотик стратегияси ва уни бажариш бўйича Ҳаракат дастури лойиҳалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, ташкилотга аъзо давлатларнинг наркотик моддалар ва уларнинг прекурсорларини ноқонуний айланишига қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Top