18:45 / 26.02.2016
4540

Саудия Арабистони ҳарбий самолётларининг илк гуруҳи Туркияга етиб борди

Саудия Арабистони Ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли самолётлар Туркиянинг жанубидаги Инжирлик базасига етиб бормоқда. Бу ҳақда РИА Новости Туркия президенти матбуот хизмати бошлиғи Иброҳим Калинга асосланиб хабар берган.

"Саудияликларнинг самолётлари ИШИДга қарши курашда иштирок этиш учун Инжирликдаги базага учиб кела бошлади", дейилади хабарда.

Бундан олдинроқ, Туркия ТИВ раҳбари Саудия Арабистони самолётлари 26 февраль куни етиб келиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Top