11:00 / 26.02.2016
6570

Зимбабвелик футболчилар пенальтини Месси ва Суарез каби амалга оширмоқчи бўлди (видео)

14 февраль куни, Испания чемпионатининг 23 тури доирасида «Барселона» ва «Сельта» жамоалари ўртасида бўлиб ўтган баҳсда Лионель Месси ва Луис Суарез пенальтини ноодатий усулда амалга ошириб, шов-шувларга сабаб бўлган эди.

Унда Месси тўпни дарвозага тепмай, бироз ён томонга думалатиб қўйганди. Суарез эса жарима майдончасига кириб келиб, гол урганди.

Худди шундай усулни Зимбабвенинг «Динамос» клуби футболчилари ҳам такрорлаб кўрди. Аммо уларнинг уриниши омадсиз якунланди. Буни қуйидаги видеодан томоша қилишингиз мумкин.

Top