12:30 / 28.02.2016
4215

Хоразмда лицензиясиз автотранспорт воситаларида йўловчи ташиган ҳайдовчилардан 154 млн сўмдан ортиқ жарима ундирилди

Хоразм вилоятида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи барча турдаги автотранспорт воситаларини назорат этувчи 5та гуруҳ, шаҳар ва туманларда рейд текширувлари ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хоразм вилоятида 2016 йил январь ойи давомида 16 та рейд текширувлари ўтказилиб, 271 та қоидабузарликлар аниқланди. 70 та холатда ҳайдовчиларнинг турлича қоидабузарликларга йўл қўйганлиги сабабли, автотранспорт воситаларини жарима майдонига вақтинчалик киритиш ва ЙПХ ходимлари томонидан маъмурий баённомалар расмийлаштириш каби чоралар қўлланилди.

2016 йилнинг январь ойида энг юқори кўрсаткич, яъни 200та лицензиясиз автотранспорт воситаларида йўловчи ташиётган ҳайдовчилар аниқланиб, Давлат солиқ идоралари ходимлари билан ҳамкорликда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, ҳужжатлар суд органларига ўтказилди. Суд органлари томонидан 197тасига жами 153 миллион 896 минг сўм миқдорида жарималар тайинланди.

Top