23:01 / 29.02.2016
5132

Ҳиндистон ҳукумати 20 млн лўлини ҳинд диаспораси қисми деб тан олишини айтди

Ҳиндистон ҳукумати 30 та давлатда яшовчи 20 млн лўлини ҳинд диаспораси қисми деб тан олишини айтди.

Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж Нью-Деҳлида бўлиб ўтган бутун дунё лўлилари маданий фестивали доирасида ўтган халқаро анжумандаги нутқида айтди.

"Сиз Ҳиндистон ўғлонларисиз, сиз бегона юртларга миграция қилиб, у ерда мураккаб шароитларда юзлаб йиллар давомида яшагансиз, бироқ шунга қарамай ҳинд халқига мансублигингизни қўллаб-қувватлагансиз. Ғарбий Осиё, Европа, Америка ва Австралиядаги 30 дан кўпроқ давлатда яшаётган қудратли 20 миллионлик лўлилар умматисиз ва буларнинг барчаси – ҳамюртларимиз авлодларидир", деб таъкидлаб ўтди Свараж.

Top