10:38 / 29.02.2016
3047

Иньярриту "Омон қолган" фильми учун "Оскар" олди

Режиссёр Алехандро Гонсалес Иньярриту Америка киноакадемияси томонидан "Омон қолган" фильми учун "Оскар"га сазовор кўрилди. У мукофотни отасига бағишлади.

Бу режиссёр ўтган йили ҳам "Бёрдман" учун "Оскар" олганди.

"Нималар бўлаётганига ишониш қийин". Унинг саҳнадаги илк сўзлари шу бўлди.

"Одам ижод қилар экан, танасининг рангги ёки сочининг узун-калталиги аҳамиятини йўқотади", дея қайд этади у.

Бу йўналишдаги ғолиблик учун Адам МакКей ("Қулатувчи ўйин"), Жорд Миллер (“Телба Макс: ғазаб йўли”), Леонард Абрахамсон (“Хона”) ҳамда Том МакКарти (“Диққат марказида”) ҳам курашган эди.

Top