18:43 / 29.02.2016
4724

Леонардо Ди Каприонинг "Оскар" олгани ҳажвий видеоларга сабаб бўлди

Бугун (28-29 февраль) АҚШда “Оскар” мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда актёр Леонардо ДиКаприо узоқ кутилган мукофотга – “Энг яхши эркак актёр” мукофотига сазовор бўлди. Актёр ушбу мукофотни Алехандро Гонсалеснинг “Омон қолган” фильмидаги роли учун олди.

Бу воқеа интернетда актёр иштирокидаги ҳажвий видеоларнинг кўпайишига сабаб бўлди. Уларда актёрнинг аввалги ролларидан кесилган кичик видеоларни “Оскар” мукофотини олиш билан боғлиқ ҳажвий видеороликларга айлантиришган.

Қуйида улардан бир нечтасини кўришингиз мумкин. 

Top