10:48 / 29.02.2016
5038

Ван Гаал: «Ҳакам олдида йиқилганимда мен ноҳақ эдим ва бунинг учун узр сўрайман»

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Луи ван Гаал Англия премьер-лигасининг «Арсенал»га қарши учрашуви (3:2) пайтида ҳакамлар ёнида йиқилиб томоша кўрсатгани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Бу ортқича ҳаракат бўлди. Ўша пайтда менда кучли эҳтирос бор эди. Ҳакамга, лайнесменларга ва тўртинчи ҳакамларга ўзини бу каби тутиш ярамайди.

Захира ўриндиғида ўтирганимда — мени танқид қилишади, у ердан турсам ҳам – ёмонман! Бироқ , кечаги ҳолатда мен ноҳақ эдим ва бунинг учун узр сўрашим керак.

Бу мухлисларга ёқиб тушдими? Окей, аммо улар кўп ҳолатларга оқилона ёндашаверишмайди», – дея таъкидлади ван Гаал.

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ван Гал ҳакам олдида йиқилиб берди

Top