19:29 / 01.03.2016
2789

Душанбеда ШҲТ саммитига тайёргарлик кўриш масаласи муҳокама қилинди

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Маҳмадшариф Ҳақдод ва Ўзбекистоннинг Тожикистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Шоқосим Шоисломов ўртасида учрашув ўтказилди. Бу ҳақда Тожикистон республикаси ТИВ сайтида хабар берилган.

Учрашув чоғида икки давлатнинг ШҲТ доирасидаги ҳамкорлиги масалалари ҳамда 2016 йилнинг 23-24 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган саммитга тайёргарлик кўриш масаласи хусусида гаплашилган.

Top