16:51 / 01.03.2016
2282

Тошкентда ўсмирлар ўртасида халқаро футбол фестивали бошланди

«Эртанги кун спорти» номли мусобақада ўн олти ёшгача футболчилардан иборат Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Япония ўсмирлар терма жамоалари иштирок этмоқда. Мазкур фестиваль Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учун шу йилнинг 15 сентябрь – 2 октябрь кунлари Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ҳам ўтамоқда.

“Жар” стадионида ўтаётган мусобалардаги илк ўйинда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Туркманистонлик тенгқурларини 5:1 ҳисобида мағлуб этди.

Темур Олимхўжаев бошчилигидаги терма жамоа аъзоларидан Алфайзи Неъматов, Баҳром Соатов, Шуҳрат Неъматов, Абдунозир Абдураҳмонов, Асадбек Собиржонов рақиб дарвозасига биттадан тўп киритди.

Ўзбекистонлик ўмирларимиз 2 март куни эронлик тенгдошларига қарши март куни майдонга тушади.

Top