20:23 / 02.03.2016
4443

Барак Обама ҳақидаги янги фильмда бош ролни ўйновчи актёр танланди

"Барри" фильмида ёш Обама ролини ижро этиши учун актёр топилди. Variety нашрида ёзилишича, бу Девон Террелл бўлади.

Президент ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи бу картинада Обаманинг Нью-Йоркда ўтказган талабалик даври тасвирланади.

Фильм режиссёри Викрам Ганди. Суратга олиш ишлари Black Bear Pictures ва Cinetic Media томонидан олиб борилади. Съёмка жараёни март ойи охирида бошланади.

Терреллни режиссёр Стив Маккуин ("12 йил қулликда", "Уят") кашф қилган. У бу актёрни ўзининг "Ахлоқ нормалари" сериалига таклиф қилган.

Бундан олдинроқ, "Southside With You" фильми ҳақида хабар берилган, бу картинада Обама ўз рафиқасини учратган 1989 йилнинг ёзидаги воқеалар тасвирланиши айтилганди. Бу фильмда бош ролни Паркер Сойерс ижро этади, Мишель Обамани эса Тика Стамптер гавдалантиради.

Top