22:13 / 02.03.2016
2964

БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореяга қарши янги санкциялар пакетини маъқуллади

БМТ Хавфсизлик кенгаши бир овоздан Шимолий Кореяга қарши янги санкциялар пакети киритилишини маъқуллади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Резолюцияда Шимолий Кореяга келаётган ва ундан чиқаётган юклар текширилиши ва экспортга чеклов қўйиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Шимолий Кореяга авиация ва ракета ёнилғиси етказиб бериш ва барча турдаги қурол-аслаҳалар сотиш тақиқланади, Шимолий Кореядан кўмир, темир, олтин, титан ва ноёб табиий маъданлар экспорт қилиш чекланади.  

Бундан ташқари, Шимолий Корея банкларига нисбатан молиявий санкциялар киритилади.

Санкциялар Шимолий Кореянинг 16 фуқароси ва 12 та компаниясига қарши амал қилади.

Top