18:52 / 02.03.2016
2815

ЕИ Януковичга қарши санкция муддатини узайтирди

Европа Иттифоқи Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковичга нисбатан санкция муддатини узайтириш бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда "112 Украина" хабар тарқатган.

Бундан ташқари, бу қарор Янукович атрофида бўлган 15 нафар амалдорга ҳам тегишли бўлиши айтилган.

"ЕИ давлатлари элчилари Янукович ва унинг 15 нафар мулозими банк ҳисобларини музлатиб қўйиш муҳлатини узайтиришга қарор қилишди", дея ёзади твиттерда журналист Рикард Йозвяк.

Аниқлик киритилишича, бу қарор матни 5 март куни ЕИнинг расмий нашрида эълон қилинади.

Top