00:10 / 02.03.2016
9402

Евро-2016 ўйинлари томошабинларсиз ўтказилиши мумкин

Францияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2016 йилги Европа чемпионати ўйинлари террорчилик хавфи туфайли Франциянинг бошқа ҳудудларига кўчирилиши ёки умуман томошабинларсиз ўтказилиши мумкин, деб хабар бермоқда AP ахборот агентлигига иқтибос келтирган ҳолда "Чемпионат.com" нашри.

Бундай вариантлар 2015 йилнинг 13 ноябрида Парижда бир қатор терактлар амалга оширилгандан кейин кўриб чиқилиши бошланган. Ўшанда жумладан Франция ва Германия терма жамоалари ўртасида "Стад де Франс" стадионида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтаётган вақтда бир нечта терактларни амалга оширишга ҳаракат қилинган.

Париждаги терактлардан кейин, 17 ноябрда Германия ва Голландия терма жамоалари ўртасида Ганноверда ўтказилиши керак бўлган ўртоқлик учрашуви полициячиларнинг стадионда портловчи қурилма борлигидан гумон қилиши сабабли бекор қилинганди. Террорчилар стадионда ва шаҳарда 5 та бомба портлатмоқчи бўлганлар.

"Бизда қандайдир хавф борлиги ҳақида маълумот йўқ, бироқ ҳар қандай вазиятга тайёр туришни истаймиз", деб айтдилар УЕФА вакиллари.

Top