10:27 / 02.03.2016
1941

Хитойда Зика вирусига чалинган 10 та ҳолат тасдиқланди

Гуандонг провинцияси (Жанубий Хитой) соғлиқни сақлаш органлари 10 та одам Зика лихорадкаси билан оғриганини тасдиқлади.

Хитой Марказий телевидениеси маълум қилишича, ушбу хавфли вирус вилоятнинг 40 ёшли фуқаросида қайд этилган, деб хабар беради ТАСС.

Аниқланишича, аввалроқ эркакнинг икки боласи шу бало-вирусга йўлиққан. Айни пайтда бемор касалхонага жойлаштирилган, унинг ҳолати барқарор деб баҳоланмоқда.

Зика вируси юқори даражали иситма, конъюнктивит, бош ва бўғим оғриқлари, яллиғланиш жараёнларини келтириб чиқаради, алоҳида ҳолатларда – кўнгил айниши ва қайт қилиш, ошқозон бузилиши ва оғриғи бўлиши мумкин. Вирус тарқатувчи - Aedes aegypti пашшаси.

Касалликнинг авж олган ҳолатлари Осиё, Африка, Жанубий ва Шимолий Африкада кузатилган. Жанубий яримшарда бу бало шиддат билан тарқалмоқда: яқин май ойида хасталик фақатгина Бразилияда қайд этилган бўлишига қарамасдан, ҳозир вирус аллақочон 55 мамлакатдан 20 тасига кириб улгурган.

Top