07:50 / 03.03.2016
2308

Бразилиянинг Samarco компанияси тўғон ёрилишидан кўрилган зарар учун 6,2 млрд доллар тўлайдиган бўлди

Бразилиянинг Samarco компанияси тўғон ёрилишидан кўрилган зарар учун 6,2 млрд доллар тўлайдиган бўлди

Бразилиянинг тоғ-кон қазилма ишлари олиб борувчи Samarco компанияси ўтган йилнинг ноябрида иккита тўғоннинг ёрилишидан кўрилган зиён учун мамлакат ҳукуматига 24 млрд реал (6,2 млрд долллар) товон пули тўлашга рози бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Бу ҳақда Бразилия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигида маълум қилинди. Компания Vale SA ва Британиянинг BHP Billiton компанияларининг қўшма корхонаси ҳисобланади.

Таъкидланишича, Samarco давлат жамғармасига 2018 йилгача сувни тозалаш операцияси учун 4,4 млрд реал тўлаши керак.

Аввалроқ Бразилия суди Минас-Жерайс штатидаги иккита тўғоннинг ёрилиши сабабли дунёдаги энг йирик тоғ-кон қазилма ишлари олиб борувчи компания BHP Billiton’нинг активларини музлатишга қарор қилганди.

Top