16:18 / 03.03.2016
3760

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида қуролланган эркак икки полициячига қарата ўт очди

27 февраль куни маҳаллий вақт билан 22.10 да Остона шаҳри йўл-патруль хизмати ходимлари туманда жойлашган саноат зонасида ўғирлик бўлгани ҳақида хабар олишди. У ерда жойлашган вагонларда яшовчи шахсларнинг ҳужжатлари текширилаётган бир пайтда, номаълум эркак киши полициячиларни ўққа тутган.

Воқеа жойида зудлик билан олиб борилган операция натижасида 43 ёшли Қарағанда вилоятида туғилган шахс қўлга олинган. Аниқланишича, жиноятчи муқаддам судланган бўлиб, қотилликда айбланиб суд қилинган экан.

Кўплаб олинган жароҳатлар туфайли полиция ходимлари тиббиёт муассасига ётқизилган. Полиция старшинаси Марал Турғунбоевнинг тўрт жойига, полиция сержанти Ерболат Риспековнинг эса икки жойига жароҳат етган.

Пойтахт полицияси департаменти бошлиғи Амантай Аубакировнинг сўзига кўра, ушбу полициячиларга ва уларнинг оиласига барча зарур ёрдам кўрсатилади.

Top