13:10 / 03.03.2016
7123

Саудиялик учувчи қўниш олдидан тўсатдан вафот этди

Саудиянинг йўловчи самолёти капитани Форс кўрфазидаги қиролликка қўнишга озгина қолганда бирдан вафот этган. Унинг ёрдамчиси самолётни эсон-омон қўндирган.

Валид бин Муҳаммад ал Муҳаммад 1 март сешанба куни Ар-Риёд аэропортига самолётни қўндираётганда унинг юраги хуруж қилган.

Давлат тасарруфидаги Saudia Airlines компанияси 2 март куни маҳаллий нашрларга “Самолёт ва йўловчилар бир лаҳза ҳам хавф остида бўлмаганлар, чунки капитан ёрдамчиси вазиятни дарҳол ўз назоратига олган ва бехатар қўндиришга муваффақ бўлган” деб маълум қилди.

Компаниянинг хабарига кўра, учувчи ҳалок бўлган самолёт Жанубий Биша шаҳридан пойтахт ар-Риёдга учаётган эди. Лекин самолёт бортида қанча йўловчи бўлгани маълум қилинмади.

Top