21:54 / 03.03.2016
5185

Тошкент бозорларига хорижий инвестициялар жалб қилинмайди

Тошкентдаги 14 та бозор устав капиталларига хорижий инвестициялар жалб қилинмайди. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги қарорига кўра, деҳқон бозорлари Ўзбекистон Президентининг устав капиталига камида 15 фоиз хорижий инвестиция жалб қилиниши зарурлиги ҳақидаги қарори талаблари амал қилмайдиган 262 та ташкилотдан топган рўйхатга киритилди.

Бироқ Тошкент, прогнозларга кўра, ўзининг деҳқон бозорларидаги улушини 51 фоизга камайтиради.

Айни вақтда давлатнинг "Чорсу" универсал савдо мажмуасидаги улуши 96,7 фоизни, Паркент универсал савдо мажмуасидаги улуши 92,9 фоизни, Чилонзор универсал савдо мажмуасидаги улуши 53,8 фоизни, Юнусобод деқҳон бозоридаги улуши – 94,9 фоизни, Олой бозоридаги улуши 98,71 фоизни, Қўйлиқ бозоридаги улуши 85,7 фоизни, Фарҳод бозоридаги улуши 99,4 фоизни, Сирғали бозоридаги улуши 95,5 фоизни, Миробод бозоридаги улуши 96 фоизни, Эски Жўва деқҳон бозоридаги улуши 78,5 фоизни, "Наврўз" бозоридаги улуши 96,2 фоизни, Аския бозоридаги улуши 96,2 фоизни, "Авиасозлар" бозоридаги улуши 88,7 фоизни, Тошкент қишлоқ хўжалиги улгуржи бозоридаги улуши 93,2 фоизни ташкил қилади.

"Тошбозорсавдо" уюшмаси маълумотларига кўра, 2015 йилда Тошкентдаги деҳқон ва ихтисослаштирилган бозорлар фаолиятидан олинган даромад 130,3 млрд сўмдан кўпроқни ташкил қилди, улардан 60 млрд сўми маҳаллий бюджетларга йўналтирилган.

Тошкент ҳокимияти прогнозига кўра, 2016 йилда Тошкентдаги бозорлар даромадларидан олинадиган солиқлар 70,3 млрд сўмдан кўпроқни ташкил қилиши кутилмоқда.

Top