16:48 / 04.03.2016
2543

Internet Explorer сезиларли равишда ўз мавқеини бой бермоқда

Бир неча йиллар давомида Internet Explorer жаҳонда энг яхши браузер мақомида бўлди. Аммо таҳлилчиларнинг фикрига кўра, 2016 йилнинг май ойига келиб, Google Chrome браузеридан фойдаланувчилар сони Internet Explorer’дан ошиб кетишини айтишмоқда.

Аксари одамларнинг фикрича ушбу браузер рейтингининг тушиб кетиши, Windows 10 тизимида пайдо бўлган Edge браузери билан боғлиқ. Айрим маълумотларга кўра, Windows 10 тизими фойдаланувчиларининг 14 фоизигина Edge, деярли 60 фоиз фойдаланувчиси эса Chrome браузеридан фойдаланади.

Edge браузерининг омадсизлиги эса унда учрайдиган кўплаб техник хатолар билан ифодаланган. Microsoft барча носозликларни шу йилнинг ўзида бартараф этишга ваъда берди. Edge’нинг ҳам бир қатор яхши томонлари бор, аммо фойдаланувчилар кўп функцияли Chrome ва Firefox браузерларидан фойдаланишни афзал билишади.

Top