Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўзининг қароргоҳи – Оқўрдада 8 март куни муносабати билан қозоғистонлик аёл жамоат арбоблари билан учрашганида уларга нима учун ғалаба доим аёл қиёфасида тасвирлангани ҳақидаги латифани айтиб берди.
"Ўқувчи "Қадимий Греция афсоналари" китобини ўқимоқда. Сўнгра у отасидан сўради: "Дада нима учун қадимий греклар ғалабани доимо аёл қиёфасида тасвирлашган?" Отаси эса унга "Уйланганингда биласан" деб жавоб берибди", деб ўз латифаси билан бўлишди Нурсултон Назарбоев.